Тошкент вилоят прокурорининг ўринбосари Ш.Р.Турдалиев Давлат раҳбарининг 27.10.2020 йилдаги 6096-сонли Фармони ва Бош прокурорнинг 12.11.2020 йилдаги топшириғи ижроси юзасидан Ёғ-мой саноати корхоналаридаги давлат акция пакетлари тўлиғича оммавий савдоларга чиқарилишини самарали ташкил этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳнинг “Янгийул ёғ-мой” АЖ фаолиятини ўрганиш жараёнлари билан танишди.
Учрашувда, “Янгийул ёғ-мой” АЖ устав капиталдаги давлат акция пакетини тўлиқлигича оммавий савдолар орқали хусусий секторга сотишни ташкиллаштириш бўйича тузилган “Йўл харита” си асосида ишларни тўғри ташкилаштириш юзасидан ишчи гуруҳ аъзоларига топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, олдин берилган топшириқлар юзасидан ишчи гуруҳ аъзоларининг ҳисоботлари эшитилди.
Бундан ташқари, жамиятнинг ишлаб чиқариш жараёнлари, сифат ва техник кўрсаткичлари билан танишиб, кўтарилган муаммолар юзасидан ишчи гуруҳ аъзолари ва маъсул давлат органларига топшириқ берилиб, ижроси назоратга олинди.