🔰 Янгийўл тумани прокурори 2-сектор раҳбари Музаффар Рашидов ҳамда туман ҳалқ қабулхонаси мудири Ғулом Давлатов томонидан Ниҳол маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

📖 Ўтказилган қабулда 35 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди. Шундан 8 нафар фуқароларга мурожаатлари бўйича қонуний тушунтиришлар берилиб, 3 нафар фуқароларнинг ёзма мурожаатлари қабул қилиб олинди. Қолган мурожаатчиларнинг муаммолари юзасидан мутасадди раҳбарларга манзилли топшириқлар берилди.

‼️ Таъкидлаш жоиз, мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.