Янгийўл тумани прокурори, 2-сектор раҳбари М.Рашидов томонидан белгиланган режа асосида ўтказилаётган сайёр қабуллар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар назоратга олиниб, ижроси масъул ташкилотлар томонидан ҳал қилинмоқда.

📌 Жумладан, Халқобод маҳалласида ўтказилган сайёр қабул натижасида 4 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар орасидан Х.Джураевага “Кўз касалликлари” шифохонасига даволаниш учун йўлланма ва ордер асосида ётқизилди.

🔥Шунингдек, фуқаро И.Ибрагимовани хонадони газлаштирилиб, газ плитаси билан таъминланди.
Туман прокурори томонидан фуқароларнинг ҳар бир мурожаати назоратга олиниб, ижроси таъминланиб келинмоқда.