🎗Янгийўл тумани 5-сонли мусиқа мактабида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбир ўтказилди.

📖 “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остидаги ўтказиладиган тадбирларнинг йиллик ва ойлик режалари тузилди. Туман ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи ҳузурида туман штаби ўз фаолиятини бошлади.

📌 Тадбирга ишчи гуруҳдан бириктирилган олий ўқув юртлари муассасаларидан кафедра мудирлари, профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.

🎥 Қизиқарли саҳна кўринишлари, шўх рақс ва ашулалар, викторина ўйинлари, фахрий спортчиларнинг чиқишлари, Янгийўл туманида олиб борилаётган ислохотларнинг яққол намунаси видеоролик орқали намойиш этилиши йиғилганларга кўтаринки кайфият, юксак ғурур бахш этди.

🥋Тадбир сўнгида Республика Миллий кураш федерациясининг раиси ўринбосари сўзга чиқиб, Янгийўл тумани прокурори М.Рашидовни Миллий кураш спорт т

ури федерациясининг туман раиси, туман ҳокими У.Ялгашевни эса Миллий кураш спорт федерациясининг тумандаги фахрийси этиб тайинлади.