Тошкент вилоятида коммунал хизмат соҳасини яхшилашга ажратилган бюджет маблағлари мақсадли фойдаланиш ҳолати юзасидан Тошкент вилоят прокуратурасининг расмий баёноти.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида коммунал соҳани яхшилашга ажратилган 21 млрд. сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштирилганлиги юзасидан 11 та жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
“Сув таъминоти ва оқова сув объектларини қурилиши бўйича” ИК ДУК Тошкент ҳудудий бошқармаси томонидан “Нурафшон шаҳар сув оқова тизими қурилиш объекти”да бажарилган жами 7.9 млрд. сўмлик ишлар сифатсиз ва смета-лойиҳа ҳужжатлари асосида бажарилмаганлиги важи билан ишлар ҳажмидан чиқариб ташланганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
“TMZ Капитал қурилиш” МЧЖ мансабдор шахслари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, сув тизимини қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилганлиги ҳақида далолатномаларга сохта маълумотларни киритиш орқали 373 млн. сўм маблағларни растрата қилишган.