23.11.2020 йил Олмалиқ шаҳрида Тошкент вилоят прокурори С.Самадов, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари А.Камилов ҳамда вилоят ИИББ бошлиғи Т.Ариповлар раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди.
Олмалиқ шаҳрида вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари А.Камилов раҳбарлигида вилоят прокуратурасининг ишчи гуруҳи томонидан Олмалиқ шаҳрида ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш бўйича ўтказилаётган “Хавфсиз худуд” махсус- тезкор профилактик тадбирларининг аҳволи жойга чиқиш йўли билан ўрганилиб, амалий тавсиялар берилган эди.
Йиғилиш кун тартибида Олмалиқ шаҳридаги ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни кучайтириш бўйича ўтказилаётган “Хавфсиз худуд” махсус-тезкор профилактик тадбирлар натижалари танқидий муҳокама қилинди.