⚡️Жорий йилнинг 6 ноябр куни Ўрта Чирчиқ туманида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилган эди.

🔹Учрашувда Ўрта Чирчиқлик ёш Шахзод Боймуродов вилоят прокурори Салом Самадовга ўзи фаолият олиб бораётган мактабда мусиқа жиҳозлари етишмаслиги бўйича мурожаат қилган эди.

🎸🪕Бугун вилоят прокурори Салом Самадов ва туман прокурори Собиржон Темировлар 42-мактабга тумандаги мусиқа фани ўқитувчилари иштирокида мусиқа жиҳозларини топшириш тадбири бўлиб ўтди.

🎼Шунингдек, тадбирда мусиқа фани ўқиувчилари ва ўқувчиларнинг тайёрлаган куй-қўшиқлари ва чиқишлари йиғилганларга намойиш этилди.