🏢 Янгийўл туман ҳокимлиги ва туман прокурори М.Рашидов бошчилигида Янгийўл тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2-сектор ҳудудида жойлашган “Маданият саройи” биносида бўш иш ўринларининг меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

📊 Ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 12 та йирик кичик корхоналар жумладан: “Парасту канди” МЧЖ, “RG-Invest” МЧЖ, “Лидер қурилиш бизнес” МЧЖ, “Тўқимачи-Р” МЧЖ ҳамда 2 та касб-ҳунар ўқув марказлари иштирок этишди.

📌 Ўтказилган меҳнат ярмаркасида 18 нафар фуқаролар доимий ишга жойлашиш мақсадида йўлланмалар олган бўлса, 12 нафар фуқаролар касб-хунарга ўқиш мақсадида ўқув марказларига ўқишга жалб қилинди.