Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари

{:uz}Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар билан танишиб чиқиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари

Мамлакатимизда ўтган йиллар мобайнида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида халқ ҳокимиятчилиги принципининг муҳим қоидаларидан бири сифатида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгилаб қўйилди (13-модда).

Ушбу конституциявий принцип доирасида Асосий Қонунимизнинг 7-9-бобларида инсон ва фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқ, эркинликлари ҳамда уларнинг кафолатлари белгилаб берилди. Хусусан, Қомусимизнинг 7-бобида инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари белгиланган бўлиб, улар тизимида фуқароларнинг уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш ҳуқуқи муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддаси мазмунидан англашиладиган ушбу ҳуқуқ мазкур моддада Ўзбекистон Республикасининг барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслари зиммасига ушбу материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериш мажбурияти тарзида юкланган.

Мазкур конституциявий норма ўз моҳиятига кўра, фуқароларнинг Конституциянинг 29-моддасида мустаҳкамланган ҳар ким ўзи истаган ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқи ҳамда 32-моддада белгиланган жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи билан узвий боғлиқдир. Яъни, фуқаролар ўзларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш орқали бошқа конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш учун шароит яратадилар.

Асосий Қонунимиз 30-моддасида белгиланган фуқароларни уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиши учун имконият яратиб бериш мажбурияти ахборот эркинлиги кафолатларидан бири бўлиб, ушбу конституциявий норма Ўзбекистон Республикасининг ўндан ортиқ қонун ҳужжатларида янада ривожлантирилган, уни таъминлашга қаратилган қўшимча механизм ва тартиботлар белгилаб берилган.

Хусусан, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар кимга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган ахборот билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаб бериш билан боғлиқ бир қатор механизмлар белгилаб берилган. Унга кўра, Конституция бўйича тегишли мажбурият юкланган юқорида қайд этилган субъектлар мақбул ахборот ресурслари яратишлари, фойдаланувчиларни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларига, уларнинг хавфсизлигига доир ҳамда жамият манфаатларига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан ахборот билан оммавий тарзда таъминлашлари шарт.

Шу сингари нормалар Ўзбекистон Республикасининг бошқа бир қатор амалдаги қонун ҳужжатларида ҳам ўз аксини топган. Хусусан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддаси тўғридан тўғри “Ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдаланиши”га бағишланган. Унга кўра, юридик ва жисмоний шахслар ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш, мазкур маълумотларнинг тўлиқлиги ҳамда тўғрилигини таъминлаш мақсадида уларга аниқликлар киритиш ҳуқуқига эга. Ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг эркин фойдаланиши қонун билан чекланиши мумкин. Юридик ва жисмоний шахсларга ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ичига олган ахборот ресурсларидан эркин фойдаланишни ахборот ресурсларининг мулкдори ёки эгаси рад этганлиги устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Бу борада 2017 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида маъқулланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳририда ҳам Асосий Қонунимизнинг 30-моддасидан келиб чиқувчи бир қатор муҳим қоидалар белгиланган. Хусусан, унда давлат органи, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахслари мурожаатни кўриб чиқиш чоғида мурожаат қилувчиларга уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини, агар улар давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган маълумотларни ўз ичига олмаса, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаса, таъминлаши шартлиги белгиланган.

Кези келганда таъкидлаш лозимки, қонун ҳужжатлари билан айрим турдаги ахборотдан фойдаланиш ва танишиб чиқиш учун қўшимча кафолатлар белгиланиши мумкин. Бу ушбу турдаги ахборотнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи, хавфсизлиги билан бевосита боғлиқлиги боис, улар билан танишиб чиқишга бўлган зарурият билан изоҳланади. Хусусан, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун 30-моддасида жамият манфаатларидан келиб чиқиб, давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари фалокатлар ва бошқа ҳодисалар натижасида атроф табиий муҳит нормативда белгиланганидан ҳам ортиқроқ даражада ифлосланган тақдирда бундай фалокат ва ҳодисалар тўғрисида жамоатчиликни дарҳол хабардор этишлари шартлиги белгилаб қўйилган.

Шунингдек, “Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида давлат ҳокимият ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек корхона, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари аҳолининг ва ҳудудларнинг фавқулодда вазиятлардан муҳофазаланиш ҳолати ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан кўрилган чоралар ҳақида, олдиндан башорат қилинаётган ва рўй берган фавқулодда вазиятлар тўғрисида, улардан аҳолини муҳофаза қилишнинг усул ва йўллари ҳақида оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа каналлар орқали аҳолини ўз вақтида ва ишончли тарзда хабардор этишлари шартлиги белгиланган. “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонуннинг (Янги таҳрири) 35-моддасида ҳам фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги шошилинч хабарлар ёки ваколатли давлат органлари томонидан жамоатчиликка тезкорлик билан етказиш мақсадида берилган хабарлар барча оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши белгилаб қўйилган.

Ёки бўлмаса, қонун ҳужжатларида жамиятдаги айрим тоифа ижтимоий гуруҳ, қатламларнинг тегишли ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича қўшимча кафолатлар ҳам белгиланиши мумкин. Масалан, янги таҳрирдаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасида тадбиркорлик субъектларининг ахборотдан фойдаланиш кафолатлари ўрнатилган. Унга кўра, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларига мазкур субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қонун ҳужжатлари, ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Ахборотдан фойдаланиш қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади. Худди шунингдек, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида ваколатли органлар тадбиркорлик субъектлари рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомлар билан монеликсиз танишиб чиқиши ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар монеликсиз тақдим этилиши учун шарт-шароитлар яратишини белгилайди. Ушбу нормалар шубҳасиз тадбиркорлик субъектлари эркин фаолият кўрсатиши учун муҳим ҳуқуқий замин ҳозирлайди.

Шу билан бир қаторда қонун ҳужжатларида суд иш юритувига жалб қилинган шахсларнинг ахборот билан танишишга бўлган ҳуқуқларининг қўшимча механизмлари ҳам белгиланган. Хусусан, “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасида, ФПК 9-моддаси; ХПК 10-моддаси ва ЖПК 20-моддасида суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларнинг таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ҳуқуқи таъминланиши белгиланган.

Қонун ҳужжатлари билан айрим давлат органларига нисбатан ҳам фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли ҳужжатлар ҳамда материаллар билан танишиб чиқиш бўйича қўшимча мажбуриятлар юкланиши мумкин. Масалан, 2016 йил 16 сентябрдаги “Ички ишлар тўғрисида”ги Қонуннинг 8-моддасига кўра, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ички ишлар органлари ҳар бир фуқарога ўзларида мавжуд бўлган, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига бевосита дахлдор бўлган ҳужжатлар ҳамда материаллар билан танишиш имкониятини таъминлаши шарт. Ёки бўлмаса, Божхона кодексида божхона брокерларининг реестридаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши ва танишиш учун очиқ бўлиши талаби белгиланган (280-модда).

Асосий Қонунимизнинг 30-моддасида белгиланган норманинг амалга оширилишида “Maмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепцияси” доирасида ишлаб чиқилган ва 2014 йил 5 май санасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни муҳим аҳамиятга эга. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши фуқaрoлaрнинг axбoрoт сoҳaсидaги кoнституциявий ҳуқуқини янaдa кeнгрoқ aмaлгa oшириш имкoниятини ярaтиб бeриш билaн биргa, дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaруви oргaнлaрининг қaбул қилинaётгaн қaрoрлaр сифaтини oшириш бoрaсидaги мaсъулиятини ҳaм кўп жиҳaтдaн кучaйтиради. Ушбу қoнун дaвлaт ҳoкимияти oргaнлaри фaoлияти ҳaқидa жaмoaтчиликни xaбaрдoр қилиб бoриш тaртиблaрини aниқ бeлгилaб бeриши, aҳoлининг, жaмoaт бирлaшмaлaрининг дaвлaт ҳoкимияти oргaнлaри тoмoнидaн қaбул қилинaётгaн қaрoрлaр, aввaлaмбoр фуқaрoлaрнинг ҳуқуқ вa эркинликлaри, қoнуний мaнфaaтлaри билaн бoғлиқ қaрoрлaр ҳaқидaги axбoрoтлaрдaн кeнг xaбaрдoр бўлиб бoришини тaъминлaйди (1).

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашнинг олтита усуллари белгилаб берилган: давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш (чоп этиш); давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш ва янгилаб бориш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарга ва жойларга жойлаштириш ҳамда янгилаб бориш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш; ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови асосида уларга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан, электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этиш. Шу билан бирга ушбу усуллар рўйхати қатъий чекланган бўлмай, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Қонун билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш тартиби белгилаб берилган. Унга кўра, ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак (19-модда).

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида ҳам давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахслар зиммасига тегишли мажбурият юкланган. Ушбу Қонунда ахборот олиш имкониятини таъминлаш йўллари ҳам кўрсатилган – ахборот олиш имконияти қонун ҳужжатларини ва тегишли материалларни эълон қилиш ва тарқатиш йўли билан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида белгиланган нормаларни амалга оширишда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралда қабул қилинган “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2761-сонли қарори муҳим аҳамият касб этди.

Хусусан, бу борада ушбу ҳужжатлар доирасида ишлаб чиқилган ҳамда 2017 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлисида маъқулланган “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашда муҳим қадам бўлди. Ушбу қонун ҳуқуқий ахборот тарқатиш соҳасидаги у ёки бу муносабатларни тартибга солувчи йигирмадан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзида мужассам этиб, бу соҳадаги ҳуқуқий бошқарувнинг тизимли бўлишини таъминлайди. Қонунда ҳуқуқий ахборотни тарқатишни ташкил этиш, бу борадаги барча ишларни мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ваколатли орган деб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган.

Қонун билан ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг аниқ тартиби ва усуллари белгилаб берилган. Биринчи – қабул қилинган қонун ҳужжатларини расмий ва норасмий тарқатма тарзида тарқатиш, уларни Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида ва давлат органларининг веб-сайтларида жойлаштириш тартиби ўрнатилмоқда. Иккинчи – Қонун билан давлат органларида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштирилган ҳолда ҳисобга олишнинг мажбурий тартиби жорий этилиб, унинг сўзсиз ижро этилиши устидан назорат тизими мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Учинчи –Қонунда ҳуқуқий тарғибот юритиш ҳуқуқий ахборот тарқатишнинг самарали усулларидан бири сифатида таърифланган бўлиб, уни амалга ошириш шакллари мустаҳкамлаб қўйилган: конференция, учрашув, семинар, давра суҳбатлари ва мулоқотлар ўтказиш; қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, амалдаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини очиб берувчи теле- ва радиодастурлар уюштириш, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида материаллар жойлаштириш, шарҳлар, рисолалар, плакатлар, буклетлар тарқатиш шулар жумласидандир.

Шу билан бир қаторда таъкидлаш лозимки, ушбу конституциявий нормани тўлиқ реализация қилинишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 44-моддасида “Ҳужжатлар билан танишиб чиқишни асоссиз равишда рад этиш” учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилган. Унга кўра, мансабдор шахслар томонидан фуқарога унинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини беришни асоссиз равишда рад этиши тегишли тартибда маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони ушбу конституциявий нормани амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор муҳим қоидаларни белгилаб берди. Хусусан, унда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш кўзда тутилган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддасида белгиланган фуқароларнинг ўзларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқишга бўлган ҳуқуқлари мамлакатимизда axбoрoт сoҳaсини ислоҳ қилиш, axбoрoт вa сўз эркинлигини тaъминлaш соҳасидаги амалга оширилаётган изчил ва узлуксиз ислоҳотлар шароитида янгича мазмун билан бойимоқда ҳамда ушбу конституциявий ҳуқуқни таъминлашнинг янги усул ва механизмлари жорий этилмоқда.{:}{:ru}Конституционные гарантии права доступа к документам, касающимся прав и интересов граждан

За прошедшие годы в нашей стране был реализован широкий спектр реформ, направленных на надежную защиту прав человека. Прежде всего, Конституция Республики Узбекистан гласит, что одним из важнейших принципов принципа народной власти является высшая ценность человека, его жизни, свободы, чести, достоинства и других неотъемлемых прав (статья 13).

В рамках этого конституционного принципа главы 7–9 Основного закона определяют личные, политические, экономические и социальные права, свободы и гарантии человека и гражданина. В частности, глава 7 Конституции определяет индивидуальные права и свободы человека, в списке которых важное значение имеет право граждан на доступ к документам, решениям и другим материалам, касающимся их прав и интересов.

Это право, определенное в статье 30 Конституции Республики Узбекистан, предоставляется всем государственным органам, общественным объединениям и должностным лицам Республики Узбекистан таким образом, чтобы обеспечить доступ к этим материалам.

По самой своей природе эта конституционная норма неразрывно связана с правом граждан искать, получать и распространять информацию по своему выбору, закрепленное в статье 29 Конституции, и право участвовать в управлении общественными и государственными делами, закрепленное в статье 32. То есть граждане создают условия для осуществления других конституционных прав, просматривая документы, решения и другие материалы, относящиеся к их правам и интересам.

Одна из гарантий свободы информации – это предоставление гражданам доступа к документам, решениям и другим материалам, касающимся их прав и интересов, закрепленных в статье 30 Основного закона. и процедуры установлены.

В частности, статья 8 Закона о принципах и гарантиях свободы информации регулирует права органов государственной власти и управления, органов самоуправления граждан, общественных объединений и других негосударственных некоммерческих организаций, а также сотрудников правоохранительных органов. Определен ряд механизмов для обеспечения доступа к соответствующей информации. По его словам, вышеупомянутые субъекты, подпадающие под действие Конституции, обязаны создавать приемлемые информационные ресурсы, защищать права, свободы и обязанности граждан, их безопасность и общественные интересы.

Подобные нормы отражены в ряде других действующих законодательных актов Республики Узбекистан. В частности, статья 14 Закона об информатизации касается «бесплатного использования юридических и физических лиц информационных ресурсов, в том числе информации о себе, юридическими и физическими лицами». По его словам, юридические и физические лица имеют право свободно использовать информационные ресурсы, которые содержат информацию о них, вносить уточнения, чтобы обеспечить полноту и достоверность этой информации. Свободный доступ юридических и физических лиц к информационным ресурсам, содержащим информацию о них, может быть ограничен законом. Юридические и физические лица могут обжаловать в суд отказ собственника или владельца информационных ресурсов в свободном использовании информационных ресурсов, содержащих информацию о них.

В связи с этим новая редакция Закона Республики Узбекистан «Об обращениях физических и юридических лиц», одобренная одиннадцатым пленарным заседанием Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан 24 августа 2017 года, является одним из важнейших положений статьи 30 Конституции. В частности, государственные органы, организации и их должностные лица должны предоставлять заявителям доступ к документам, решениям и другим материалам, касающимся их прав, свобод и законных интересов при рассмотрении заявления, если они знают государственную тайну. в противном случае это не ущемляет права, свободы и законные интересы физических и юридических лиц, а также интересы общества и государства.

Следует отметить, что время от времени законом могут устанавливаться дополнительные гарантии использования и доступа к определенным типам информации. Этот тип информации напрямую связан с жизнью, здоровьем и безопасностью человека.{:}