С.М.нинг укаси Б.М. 2017 йил март ойида фуқаро В.М.ни яшаш учун бошпанаси йўқлигидан фойдаланиб, уни хонадонига олиб келиб, унга бошпана берганлиги учун ўзига қарам қилиб, уни текинга ёлланма ишчи сифатида ишлатиб келиб, унинг шахсига оид барча ҳужжатларини олиб қўйиб, В.М. бошқа манзилга кетишини маълум қилишига қарамасдан, унинг шахсига оид ҳужжатларини қайтариб бермасдан яшаш хонадонида мажбурий олиб қолиб, ҳеч қандай хизмат ҳақи бермасдан ёллаб ишлатиб келганлиги аниқланган.
15.09.2020 йилдаги фуқаролар Х.Н. ва В.М.ларнинг аризаси юзасидан 23.09.2020 йилда Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
24.09.2020 йилда туман прокурорининг тинтув ўтказиш ҳақидаги санкцияси билан видео тавсирга олинган ҳолда, Б.М.нинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтувда, В.М.нинг фуқаролик паспорти, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, нотариал тартибда расмийлаштирилган ишончнома, иш ҳақи тўғрисида маълумотномалар ва «кўкнори» ўсимлигига ўхшаш ўсимлик бошоқлари топилиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.

Шунингдек, С.М.нинг укаси Б.М. фуқаро В.М.нинг ишончига кириб, уни алдаб, унинг номига пенсия тайинлашга эришиб, АТ “Ҳалқ банки” Ангрен филиалидан пластик карточкаси расмийлаштириб, ушбу ҳолатларни В.М.дан яшириб, 01.09.2018 йилдан 21.09.2020 йилга қадар фуқаро В.М. номига ҳисобланган жами 10 миллион 987 минг 167 сўм миқдоридаги пенсия пулларни пластик карта орқали олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

25.09.2020 йилда Б.М.га нисбатан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми “в,г,и”бандлари, 168-моддаси 1-қисми, 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва
105-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилинган ва шу куни “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси танланган.
Лекин фуқаро С.М. ижтимоий тармоқларда ва Оҳангарон туман прокурори номига ёзган мурожаатларида укаси Б.М. Оҳангарон туман прокурори ўринбосари ва терговчиси билан уришиб қолганлиги сабабли, укасига нисбатан ноқонуний равишда қўзғатилган жиноят иши бўйича қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилганлигини маълум қилганлигини, шунингдек, Б.М.нинг онаси Б.М.(аёл) 07.10.2020 йил туман прокуратурасига келиб, туман прокуратураси ходимларини ҳақоратлаб, ўғли Б.М.га нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини ўзгартириб, уни озодликка чиқаришни, акс ҳолда туман прокуратураси темир панжарасига рўмоли ёрдамида ўзини осишини ёки ўзини ёқиб юборишни таъкидлаб, провакацион ҳаракатларни амалга оширган, фуқаро Б.М. (аёл) ёзма мурожаатида, туман прокурори ўринбосарини “оқ ит, қора ит барибир ит” деб ҳақоратлаган.

Б.М. доимий равишда терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига белгиланган тартибда чақиртирилганда доимий равишда ўзини агрессив тутиб, прокуратура ходимларини ҳақоратлаб, уларга туҳмат қилиб, шаъни ва қадр-қимматини камситиб келган.
Фуқаро Б.М.(аёл) ва ўғли Б.М.нинг юқорида келтирилган ҳақоратли мурожаатлари ва видеотасвирлари мавжуд.
Тошкент вилоят ИИББ томонидан берилган маълумотномага кўра, Б.М. (аёл) ва С.М.лар муқаддам Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ҳамда 194-моддаси 1-қисми билан маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилганлиги кўрсатилган.
Б.М.(аёл) ва С.М.ларнинг туман прокурори ўринбосарига туҳмат қилиб, ҳақоратлаганлиги юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув харакатлари натижасига кўра, Б.М(аёл) ва С.М.нинг хатти-ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли, уларга нисбатан 05.11.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига кўра жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш, Б.М(аёл) ҳамда С.М.ларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддаси ҳамда 41-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлигини сабабли, уларга нисбатан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилган ҳамда шу куни мазмунан кўриб чиқишлик учун Тошкент вилоят маъмурий судига юборилган.