Бугун Бекобод туман прокурори ташаббуси билан туман 2-секторида прокуратура ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари хамкорлигида навбатдаги меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 9 та иш берувчи ташкилотлар иштирок этиб, иш билан таъминлашда ёрдам сўраб мурожаат қилган 2-сектор фуқароларига мавжуд бўш иш ўринлари кўргазмали тарзда намойиш этилди. Ўтказилган тадбир натижасида 34 нафар ёшлар касаначилик, ҳунармандчилик ва қурилиш саноати соҳаларига, 12 нафар аёллар тикув цехларига ишга қабул қилиниши таъминланди. Бундан ташқари, касб-ҳунар эгаллаш истагида бўлган жами 26 нафар ёшлар ва хотин-қизларнинг туманда янги ташкил этилган “Касб-ҳунар ўргатиш маркази”га ўқишга қабул қилиниши таъминланиб, келгусидаги мақсад ва вазифалар белгилаб олинди.