Тарғибот_тадбири

2-секторда тарғибот тадбири бўлиб ўтди

✅Ўзбекистон Республикаси Президенти Адмнистрациясининг 2020 йил 23 октябрдаги 7-сонли баёнига асосан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида”ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ”мавзусида 2-секторда жойлашган “Алишеробод” маҳалласида тарғибот тадбири ўтказилди.

♻️Ўзбекистон Ислом университети декани З.Рўзиев,туман прокуратураси ходимлари,маданият соҳаси вакиллари,спортчилар ҳамда ёш ижодкорлар иштирокида ўтказилган ушбу тадбирга маҳалла нуронийлари, хотин-қизлар ва ёшлар таклиф этилди.

🔰Тадбирда,Ўзбекистон Ислом университети декани З.Рўзиев ҳозирги кунда,мамлакатимизда халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда бунёдкорлик соҳасидаги ўзгаришлар тўғрисида тадбир иштирокчиларига маълумот бериб ўтди.